uz_1ch_text_reg/19/18.txt

1 line
734 B
Plaintext

\v 18 Сурияликлар исроилликлардан қочиб кетдилар. Довуд сурияликларнинг етти мингта жанговар араваси ва қирқ мингта пиёдасини қириб ташлади, лашкарбоши Шофахни эса ўлдирди. \v 19 Ҳадарезернинг хизматкорлари улар исроилликлар томонидан мағлуб қилинганларини кўрганларида, Довуд билан тинчлик битимини туздилар ва унинг хизматкори бўлдилар. Сурияликлар аммўнликларга бошқа ёрдам беришни истамадилар.