uz_1ch_text_reg/19/06.txt

1 line
845 B
Plaintext

\v 6 Аммўнликлар Довудга жирканч бўлиб қолганликларини кўрганларида, Ҳанун ва аммўнликлар ўзларига Орам-Наҳарайимдан, Орам-Маақаҳ ва Зўбаҳдан жанговар аравалар ҳамда отлиқлар ёллаш учун минг талант кумуш юбордилар. \v 7 Шундай қилиб, аммўнликлар ўзларига ўттиз икки мингта жанговар аравани ҳамда Маақаҳ подшоҳини унинг халқи билан бирга ёлладилар. Булар эса Медеба қаршисига келиб, қароргоҳ қурдилар. Аммўнликлар ҳам ўз шаҳарларидан йиғилиб, урушга отландилар.