uz_1ch_text_reg/18/14.txt

1 line
833 B
Plaintext

\v 14 Шундай қилиб, Довуд бутун Исроил устидан ҳукмронлик қилар ва ўзининг бутун халқи устидан ҳукмни ҳамда ҳақиқатни амалга оширар эди. \v 15 Зеруйаҳнинг ўғли Йўаб лашкарбоши, Аҳилуднинг ўғли Йеҳошафат эса тарихчи эди. \v 16 Аҳитубнинг ўғли Садок ва Абиатарнинг ўғли Абумалек руҳонийлар эдилар, Шавша эса котиб эди. \v 17 Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳ қерайтиликлар ва пелетликларнинг устидан бошлиқ эди, Довуднинг ўғиллари эса подшоҳнинг қошида биринчилар эдилар.