uz_1ch_text_reg/17/07.txt

1 line
628 B
Plaintext

\v 7 Энди эса Менинг қулим Довудга шундай дегин: Қўшинлар Худованди шундай демоқда: Сен Менинг халқим Исроилга бошлиқ бўлишинг учун Мен сени қўйлар подасидан олдим. \v 8 Сен қаерга бормагин, ҳамма ерда Мен сен билан бирга эдим. Мен сенинг барча душманларингни юзинг қаршисида қириб ташладим ва сенинг исмингни ердаги буюкларнинг исми каби қилдим.