uz_1ch_text_reg/17/03.txt

1 line
927 B
Plaintext

\v 3 Лекин ўша тундаёқ Натанга Худонинг сўзи келди: \v 4 “Бориб, Менинг қулим Довудга айтгин: Раббий шундай демоқда: истиқомат қилишим учун уйни Менга қурадиган сен эмассан, \v 5 чунки Мен Исроил ўғилларини олиб чиққан кундан ҳозирги кунга қадар уйда яшаган эмасман, аммо чодирдан чодирга ва бир жойдан бошқа жойга кўчиб юрганман. \v 6 Мен бутун Исроил билан қаерда юрсам ҳам, Мен халқимни боқишни буюрган Исроилнинг судъяларидан бирортасига: Нима учун Менга кедрли уй қурмаяпсизлар? - деб бирор оғиз гап айтдимми?