1 line
1.2 KiB
Plaintext
1 line
1.2 KiB
Plaintext
\v 1 Довуд мингбошилар, юзбошилар ва барча бошлиқлар билан маслаҳатлашди. \v 2 Довуд Исроилнинг бутун йиғинига деди: “Агар бу сизларга маъқул бўлса ва бунда Худойимиз Раббийнинг иродаси бўлса, Исроилнинг бутун ери бўйлаб барча жойларга, қолган биродарларимизга элчиларни юборамиз. Шунингдек, улар билан бирга руҳонийлар ва левитларнинг олдига, уларнинг шаҳарлару қишлоқларига элчиларни юборамиз, токи улар бизнинг олдимизга йиғилсинлар. \v 3 Ўзимизнинг олдимизга эса Худойимизнинг Аҳд Киботини яна олиб келамиз, чунки Шоулнинг кунларида биз уни изламадик”. \v 4 Шунда бутун йиғин: “Худди шундай бўлсин”,- деди, чунки бу иш бутун халқнинг нигоҳида тўғри эди. |