1 line
1.1 KiB
Plaintext
1 line
1.1 KiB
Plaintext
\v 38 Бу барча саф тортган жангчилар бор қалблари билан Довудни бутун Исроил устидан подшоҳ қилиш учун Хебронга келдилар. Довудни подшоҳ қилиш учун Исроилнинг барча қолган кишилари ҳам якдил эдилар. \v 39 Ўша ерда улар Довуднинг олдида уч кун бўлдилар, еб-ичдилар, чунки уларнинг биродарлари улар учун ҳаммасини тайёрлаб қўйган эдилар. \v 40 Бундан ташқари, уларга яқин бўлганлар ҳам, ҳатто Иссохор, Забулун ва Нафтали қабиласигача эшакларда, туяларда, хачирларда, ҳўкизларда барча егуликларни, яъни ун, анжир, узум, шароб, мойни ҳамда кўплаб катта ва кичик қорамолни келтирар эдилар, чунки Исроилда хурсандчилик пайти эди. |