1 line
867 B
Plaintext
1 line
867 B
Plaintext
\v 18 Шунда бу уччалови пелиштликлар қароргоҳини ёриб ўтдилар ва дарвоза ёнидаги Бейт-Леҳем қудуғидан сув тортиб олиб, Довудга келтирдилар. Аммо Довуд уни ичишни хоҳламади ва уни Раббийнинг шарафига тўкиб ташлади. \v 19 У: “Мени бундай қилишимдан Худо мени асрасин! Ўз жонларини хавфга қўйган бу кишиларнинг қонини ичаманми? Чунки улар ўз жонларини хавф остига қўйиб, бу сувни олиб келдилар”,- деди. Шунинг учун у сувни ичишни хоҳламади. Мана, бу уч нафар жасур нималар қилдилар. |