uz_1ch_text_reg/09/17.txt

1 line
918 B
Plaintext

\v 17 Дарвозабонлардан эса Шаллум, Аккуб, Талмон, Ахиман ва уларнинг биродарлари яшар эди. Шаллум бошлиқ эди. \v 18 Шарқ томондаги подшоҳнинг дарвозаларида ҳозиргача ушбу дарвозабонлар Левининг ўғилларига тегишли бўлган қоровулликни қиладилар. \v 19 Кўраҳ ўғли, Абиасаф ўғли, Қоренинг ўғли Шаллум ва унинг авлодидан биродарлари ўзларининг хизмат вазифасига кўра Муқаддас Чодирнинг остонасида қоровулликда турар эдилар. Уларнинг оталари эса, Раббий қароргоҳининг кириш қисмида қоровулликда турар эдилар.