\v 1 Довуд қариб қолганидан ва ҳаётдан қониққанидан сўнг Исроил устидан ўз ўғли Сулаймонни подшоҳ қилди. \v 2 У Исроилнинг барча оқсоқолларини, руҳонийлару левитларни йиғди. \v 3 Ўттиз ва ундан катта ёшдаги левитлар ҳисоблаб чиқилди: бошма-бош саналганда, уларнинг сони ўттиз саккиз минг киши эди.