uz_num_text_reg/19/03.txt

1 line
767 B
Plaintext

\v 3 Уни руҳоний Элеазарга бериб, уни қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, Элеазарнинг олдида сўйсинлар. \v 4 Руҳоний Элеазар ўз бармоғи билан унинг қонини олсин ва қонини Йиғин Чодирининг олди томонига етти маротаба пуркасин. \v 5 Сигирни унинг кўз ўнгида ёндирсинлар: унинг терисини, гўшти ва қонини ахлати билан бирга ёндирсинлар. \v 6 Руҳоний эса кедр дарахтини, ҳиссоп ва қизил ип олиб, ёнаётган сигирнинг устига улоқтирсин.