uz_num_text_reg/28/11.txt

1 line
1.0 KiB
Plaintext

\v 11 Янги ой бошланишида ҳам Раббийга тамоман ёндириш қурбонлиги келтиринглар ― катта қорамолдан иккита ҳўкиз, битта қўй ва бир ёшли бенуқсон еттита қўзи. \v 12 Битта ҳўкиз учун нон бағишловига зайтун мойи аралаштирилган бир эфа буғдой унининг ўндан уч қисмини келтир ва битта қўй учун нон бағишловига зайтун мойи аралаштирилган бир эфа буғдой унининг ўндан икки қисмини келтир. \v 13 Ҳар бир қўзи учун нон бағишловига зайтун мойи аралаштирилган бир эфа буғдой унининг ўндан бир қисмини келтир. Бу тамоман ёндириш қурбонлиги ― Раббийга ёқимли бўлган хушбўй тутатқи сифатида қурбонликдир.