uz_num_text_reg/18/19.txt

1 line
829 B
Plaintext

\v 19 Шундай қилиб, абадий низом сифатида Исроил ўғиллари Раббийга бағишлайдиган барча муқаддасворликларни сенга, сен билан бирга ўғиллару қизларингга улуш қилиб бераман. Бу Раббийнинг қаршисида сен ва сен билан бирга сенинг авлодинг билан тузилган абадий туз аҳдидир”. \v 20 Раббий яна Аҳарўнга деди: “Сен Исроил ўғилларининг ерида улушга эга бўлмайсан ва уларнинг орасида сенинг қисминг бўлмайди. Уларнинг орасида Мен сенинг қисмингман ва улушингман.