uz_num_text_reg/10/25.txt

1 line
811 B
Plaintext

\v 25 Барча қароргоҳлардан энг охиргиси бўлиб, Дан ўғиллари ўз қўшинлари бўйича қароргоҳининг байроғини кўтаришди. Уларнинг қўшини устидан бошлиқ Аммишаддайнинг ўғли Аҳиэзер эди. \v 26 Ашер ўғиллари қабиласининг қўшини устидан бошлиқ Охраннинг ўғли Пагиэл эди. \v 27 Нафтали ўғиллари қабиласининг қўшини устидан бошлиқ Энан ўғли Аҳира эди. \v 28 Бу ― Исроил ўғилларининг қўшинлари бўйича юришларининг тартиби эди. Шундай қилиб, улар йўлга тушдилар.