uz_num_text_reg/09/15.txt

1 line
714 B
Plaintext

\v 15 Чодир ўрнатилган кунда, булут Гувоҳлик Чодирини қоплади ва оқшомдан эрталабгача Чодир устида гўёки оловга ўхшаб кўриниб турди. \v 16 Сўнг доимо шундай бўлди: кундузи уни булут ва тунда оловга ўхшаш нарса уни қоплаб турар эди. \v 17 Ҳар сафар булут Чодир устидан кўтарилса, Исроил ўғиллари йўлга отланар эдилар. Булут қаерда тўхтаса, ўша жойга Исроил ўғиллари ўз қароргоҳини ўрнатишар эдилар.