uz_num_text_reg/04/15.txt

1 line
1.0 KiB
Plaintext

\v 15 Қароргоҳнинг йўлга отланиш вақтида, Аҳарўн ва унинг ўғиллари тўлиқ Муқаддасгоҳни ва Муқаддасгоҳнинг барча нарсаларини бутунлай қопласинлар, сўнгра Қэҳат ўғиллари уларни кўтариш учун яқинлашсинлар. Бироқ ўлмасликлари учун улар Муқаддасгоҳга тегмасликлари керак. Йиғин Чодирининг ушбу қисмларини Қэҳат ўғиллари кўтариб юришлари керак. \v 16 Руҳоний Аҳарўннинг ўғли Элеазарга чироқпоя учун мой, хушбўй тутатқилар, ҳар кунги тақдим нонлари ва мойлаш мойи топширилади. Шунингдек, бутун Чодир ва ундаги ҳамма нарса, Муқаддасгоҳ ва унинг ашёлари топширилади”.