uz_num_text_reg/04/12.txt

1 line
885 B
Plaintext

\v 12 Муқаддасгоҳда хизмат учун ишлатиладиган барча хизмат ашёларини олиб, уларни кўк матога солсинлар ва уларни кўк теридан қилинган ғилоф билан ёпиб, замбилга қўйсинлар. \v 13 Қурбонгоҳни кулдан тозалаб, уни қирмизи мато билан ёпсинлар. \v 14 Унинг ёнида хизмат учун ишлатиладиган унинг барча ашёларини: оловкуракларни, санчқиларни, куракларни, тоғорачаларни, қурбонгоҳнинг барча идишларини унинг ичига солиб, кўк теридан қилинган ғилоф билан ёпсинлар ва унинг ходаларини ўтказсинлар.