\v 8 Сизларнинг оталарингиз ҳам мен уларни ерни кўздан кечириб келиш учун Қадеш-Барнеаҳга юборганимда, шундай қилган эдилар. \v 9 Улар Эшкол водийсига етиб бориб, ерни кўрганларида, Исроил ўғиллари Раббий уларга бераётган ерга бормасликлари учун уларнинг юракларига ваҳима солдилар.