\v 8 Пи-Ҳаҳиротдан йўлга тушиб, денгиз орқали саҳрога ўтдилар ва Этам саҳросида уч кунлик йўл юрдилар ҳамда Мараҳда қароргоҳ қурдилар. \v 9 Мараҳдан йўлга тушиб, Элимга келдилар. Элимда ўн иккита сув қудуғи ва етмишта хурмо дарахти бор эди, улар ўша жойда қароргоҳ қурдилар. \v 10 Улар Элимдан йўлга тушиб, Қизил денгиз бўйида қароргоҳ қурдилар.