\v 11 Раббий яна Мусога сўзлаб деди: \v 12 “Мана, Мен Исроил ўғиллари орасида бачадонни очиб чиқадиган барча тўнғичларнинг ўрнига Исроил ўғилларидан левитларни олдим. Улар Меники бўлишлари керак, \v 13 чунки барча тўнғичлар Меникидир. Мен Миср ерида барча тўнғичларни қириб ташлаган кунда, Исроилнинг барча тўнғичларини одамдан тортиб ҳайвонгача Мен Ўзимга бағишладим. Улар Меники бўлишлари керак. Мен Раббийман”.