\v 17 Булар Мусо ерни кўриб келиш учун юборган одамларнинг исмларидир. Мусо Нўннинг ўғли Ҳўшейаҳни Йешуа, деб атади. \v 18 Мусо уларни Канъан ерига айғоқчиликка юборди ва уларга деди: “Мана бу жануб томонга бориб, тоққа чиқинглар \v 19 ва ерни кўриб келинглар: у қанақа ер, унда яшовчи халқ кучлими ёки заифми, кам сонлими ёки кўп сонлими? \v 20 Улар яшаётган ер қанақа: у яхшими ёки ёмонми? Улар яшаётган шаҳарлар қанақа: улар чодирларда яшайдиларми ёки қалъаларда яшайдиларми?