\v 16 Агар кимдир бошқа бировни темир асбоб билан урса-ю, у ўлиб қолса, унда у қотилдир. Қотилни ўлимга ҳукм қилиш керак. \v 17 Агар кимдир бошқа бировни қўлидаги тош билан ўлиши мумкин даражада урса ва у ўлса, унда у қотилдир. Қотилни ўлимга ҳукм қилиш керак. \v 18 Агар ёғоч қурол билан ўлиши мумкин даражада урса ва у ўлса, унда у қотилдир. Қотилни ўлимга ҳукм қилиш керак.