\v 53 Ерни эгаликка олинглар ва унга жойлашинглар, чунки Мен сизларга ушбу ерни эгаликка беряпман. \v 54 Ерни қуръа бўйича авлодларингиз орасида улуш қилиб тақсимланг: кўп сонлига кўпроқ улуш беринглар, кам сонлига камроқ улуш беринглар. Кимга қуръага қайси жой тушса, унга ўша ер улуш бўлади. Оталарингизнинг қабилаларига биноан улушларни олинглар.