\v 57 Мана булар авлодларига кўра ҳисобга кирган левитлар ― Гершондан Гершоннинг авлоди, Қэҳатдан Қэҳатнинг авлоди, Мераридан Мерарининг авлодидир. \v 58 Мана булар Левининг авлодлари ― Либнининг авлоди, Ҳеброннинг авлоди, Маҳлининг авлоди, Мушининг авлоди, Коратининг авлодидир. Кофатдан Амрам туғилди. \v 59 Амрамнинг хотинининг исми Йохабед бўлиб, у Левининг қизи эди. Уни Левининг хотини Мисрда туғиб берган эди. У эса Амрамга Аҳарўн, Мусо ва уларнинг опаси Мирйамни туғиб берди.