\v 16 Раббий Балъам билан учрашди ва унинг оғзига сўз солиб: “Балакнинг олдига қайтиб бориб, унга шундай деб айт”,- деди. \v 17 У унинг олдига келганида, Балак ва у билан бирга Мўаблик ҳокимлар унинг тамоман ёндириш қурбонлиги олдида турар эдилар. Балак унга: “Раббий нима деди?”- деди. \v 18 У ўз ҳикматини сўзлаб деди: “Ўрнингдан тур, эй, Балак, ва эшит! Эй, Зиппорнинг ўғли, менга қулоқ сол.