\v 2 Зиппор ўғли Балак Исроилнинг амўрликларга қилган ҳамма ишларни кўрди. \v 3 Мўабликлар бу халқдан жуда ҳам қўрқар эдилар, чунки улар кўп сонли эдилар. Мўабликлар Исроил ўғилларидан даҳшатга тушдилар. \v 4 Мўабликлар Мидиан оқсоқолларига: “Ҳўкиз дала ўтларини еб битиргани каби, бу халқ ҳам бизнинг атрофимиздаги барча нарсани еб битирмоқда”,- дедилар. Ўша пайтда Зиппор ўғли Балак мўабликларнинг подшоҳи эди.