\v 14 Мана бу қонун: одам чодирда ўлганида, чодирга келганнинг ҳар бири ва чодирнинг ичидагиларнинг барчаси етти кун нопок бўладилар. \v 15 Чодирдаги қопқоғи ёпилмаган, усти очиқ ҳар қандай идиш ҳам ҳаром бўлади. \v 16 Далада қилич билан ўлдирилганга ёки ўлганга, шунингдек одамнинг суягига ёки қабрга теккан ҳар бир киши етти кун нопок бўлади.