\v 8 Раббий яна Аҳарўнга деди: “Мана, Менга келтириладиган ҳадяларни назорат қилишни сенга топшираман. Мен абадий низом сифатида руҳонийликларингиз ҳақи Исроил ўғиллари бағишлайдиган ҳамма нарсадан сен ва сенинг ўғилларингга улуш бердим. \v 9 Мана, ёндириш қурбонлигидаги жуда муқаддасвор нарсалардан сенга нималар тегишли: уларнинг ҳар қандай нон бағишлови, гуноҳ учун бўлган ҳар қандай қурбонлиги ва ҳар қандай айбдорлик қурбонлигидир. Бу жуда муқаддасвор нарсалар сен ва сенинг ўғилларингга бўлсин.