\v 18 Уларнинг ҳар бири ўз тутатқидонини олиб, уларнинг ичига олов солдилар ва устига хушбўй тутатқи сепдилар. Улар Мусо ва Аҳарўн билан биргаликда Йиғин Чодирининг кириш жойи олдида турдилар. \v 19 Кўраҳ уларга қарши бутун жамоани Йиғин Чодирининг кириш жойи олдида тўплади ва Раббийнинг шуҳрати бутун жамоага намоён бўлди.