\v 27 Агар бир киши билмасдан гуноҳ қилса, гуноҳ учун қурбонликка бир ёшли такани олиб келсин. \v 28 Шунда руҳоний билмасдан гуноҳ қилган жонни Раббий қаршисида поклайди ва у покланади ҳамда кечирилади. \v 29 Бирор киши билмасдан гуноҳ қилиб қўйса, Исроил ўғилларидан бўлган маҳаллий киши учун ҳам, сизларнинг орангизда яшовчи мусофир учун ҳам бир хил қонун бўлсин.