\v 33 Гўшт ҳали уларнинг тишларидалигида ва ҳали ейилмасидан, Раббийнинг ғазаби халққа алангаланди ва Раббий халқни ўта улкан ўлат билан шикастлади. \v 34 Ушбу жойга “Киброт-Хаттаваҳ” (Шаҳват Гўрлари), деб ном қўйдилар, чунки улар у ерда очкўз халқни дафн этдилар. \v 35 Халқ Киброт-Хаттаваҳдан Ҳазеротга сафар қилди ва Ҳазеротда тўхтади.