\v 18 Халққа эса айтгин: Эртанги кунга покланинглар ва гўшт ейсизлар. Чунки сизлар Раббийнинг қулоғига йиғлаб: "Ким бизни гўшт билан боқади? Бизга Мисрда яхши эди,"- дедингизлар. Шунинг учун Раббий сизларга гўшт беради ва сизлар ейсизлар. \v 19 Бир кун эмас, икки кун эмас, беш кун эмас, ўн кун эмас ва йигирма кун эмас, \v 20 бироқ у сизларнинг бурнингиздан чиқмагунича ва сизлар учун жирканч бўлмагунича, тўлиқ бир ой ейсизлар. Зеро сизлар орангиздаги Раббийни менсимадингизлар ва Унинг олдида йиғлаб: Бизнинг Мисрдан чиқишимизнинг нима кераги бор эди?- дедингизлар”.