\v 13 Аммо кимки пок бўлса ва сафарда бўлмаса-ю, Песаҳни нишонламаса ― бу жон ўз халқи орасидан қириб ташлансин, чунки у Раббийга бағишловни ўз вақтида олиб келмади. Ўша одам ўз гуноҳини ўзида кўтариб юради. \v 14 Агар сизларнинг орангизда мусофир бўлса, у ҳам Раббий Песаҳини нишонлаши керак. У Песаҳни унинг удумлару низомлари бўйича нишонласин. Сизларда мусофир учун ҳам ва маҳаллий одам учун ҳам битта низом бўлсин”.