\v 17 Сўнг Мусо ва Аҳарўн номма-ном аталган ушбу кишиларни олиб, \v 18 иккинчи ойнинг биринчи кунида бутун жамоани йиғдилар. Шунда улар ўз авлодлари бўйича, оилалари бўйича, исмларининг сони бўйича йигирма ёш ва ундан катта бўлганлар бошма-бош ўз насабномаларини эълон қилдилар; \v 19 буни Раббий Мусога амр этганидек қилдилар. У Синай саҳросида уларни санади.