\v 1 Миср еридан чиққанларининг иккинчи йилида, иккинчи ойнинг биринчи кунида Синай саҳросида, Йиғин Чодирида Раббий Мусога сўзлаб деди: \v 2 ”Исроил ўғилларининг бутун жамоасини авлодлари бўйича, оилалари бўйича, исмларининг сони бўйича, ҳар бир эркак кишини бошма-бош ҳисобланглар. \v 3 Сен ва Аҳарўн йигирма ёш ҳамда ундан катталарни, Исроил орасида урушга лаёқатлиларнинг барчасини қўшинлари бўйича ҳисобланглар.