1 line
916 B
Plaintext
1 line
916 B
Plaintext
\v 24 Шу шаҳарнинг дарвозасидан кириб-чиқадиганларнинг барчаси Ҳамўр ва унинг ўғли Шеқемга қулоқ солдилар. Шунинг учун шаҳар дарвозасидан кириб-чиқадиганларнинг ҳаммаси – барча эркак зоти хатна қилинди. \v 25 Учинчи куни, улар оғриқ билан ётганларида, Ёқубнинг икки ўғли, Динаҳнинг акалари – Шимўн ва Леви, ҳар бири ўз қиличини олиб, шаҳарга дадиллик билан келиб барча эркак зотини қириб ташладилар. \v 26 Улар Ҳамўр ва унинг ўғли Шеқемни ҳам қилич тиғи билан қириб, Динаҳни Шеқемнинг уйидан олиб кетдилар. |