uz_gen_ulb/48/11.txt

1 line
765 B
Plaintext

\v 11 Сўнг Исроил Юсуфга: “Мен сенинг юзингни яна кўришга умид қилмаган эдим. Аммо, мана Худо сенинг болаларингни ҳам кўрсатди”,- деди. \v 12 Юсуф уларни унинг тиззаларининг орасидан олиб чиқиб, юзи билан ергача эгилиб таъзим қилди. \v 13 Юсуф уларнинг иккаловини ҳам: Эфрайимни ўнг қўли томонига, яъни Исроилнинг чап қўли қаршисида, Манашеҳни эса чап қўл томонига, яъни Исроилнинг ўнг қўли қаршисига қўйиб, унга яқинлаштирди.