uz_gen_ulb/45/16.txt

1 line
754 B
Plaintext

\v 16 “Юсуфнинг ака-укалари келибди”,- деган гап-сўз фиръавннинг хонадонига етиб борди. Бу фиръавнга ва унинг қулларига ёқди. \v 17 Фиръавн Юсуфга деди: “Акаларингга айт: Мана, бундай қилинглар: ҳайвонларингни юклаб йўлга тушинглар ва Канъан ерига етиб боринглар, \v 18 отангизни ва уй аъзоларингизни олиб, менинг олдимга келинглар. Мен сизларга Миср ерининг энг яхшисини бераман ва сизлар мойли ердан озиқланасизлар.