uz_gen_ulb/45/09.txt

1 line
973 B
Plaintext

\v 9 Шошилинглар, менинг отамнинг олдига бориб унга денглар: “Ўғлингиз Юсуф шундай дейди: Худо мени бутун Миср ери узра ҳукмрон қилиб қўйди. Менинг олдимга келинг, кечиктирманг”. \v 10 Сизлар Гошен ерида яшайсизлар. Сизлар ўз фарзандларингиз билан, фарзандларингизнинг фарзандлари билан, кичик ва катта қорамолларингиз билан, хуллас, сизлар эга бўлган ҳамма нарса билан менга яқин бўласизлар. \v 11 Ҳали яна беш йил очарчилик бўлади. Шунинг учун сизлар ҳамда сизларнинг хонадонингиз қашшоқлашмаслиги учун мен сизларни ўша ерда боқаман.