uz_gen_ulb/32/13.txt

1 line
801 B
Plaintext

\v 13 Ёқуб тунни ўша ерда ўтказди. Кейин қўлида бўлган мулкидан акаси Эсовга совға ажратди. Булар: \v 14 икки юзта эчки ва йигирмата така, икки юзта қўй ва йигирмата қўчқор, \v 15 ўттизта соғин туя бўталоқлари билан, қирқта сигир ва ўнта ҳўкиз, йигирмата урғочи эшак ва ўнта эшак эди. \v 16 Уларни қулларининг қўлига ҳар бир подани алоҳида топширди ва қулларига: “Менинг олдимдан боринглар ва пода билан поданинг орасида масофа қолдиринглар”,- деди.