uz_gen_ulb/30/31.txt

1 line
799 B
Plaintext

\v 31 Лабан: “Сенга нима берай”,- деди. Ёқуб эса: “Менга ҳеч нарса берманг. Фақатгина сиз менинг айтганимни қилсангиз, мен яна сизнинг қўйларингизни боқаман ва қўриқлайман. \v 32 Мен бугун сизнинг бутун подангиз орасидан ўтаман. Сиз уларнинг орасидан майда қора холдор ва доғли барча қўйларни, қўйлар орасидан барча қора қўзиларни, шунингдек, эчкилар орасидан ҳам доғлиларини ва майда қора холдорларини ажратинг. Шулар менга мукофот бўлади.