uz_gen_ulb/18/01.txt

1 line
547 B
Plaintext

\v 1 Куннинг иссиғида Иброҳим чодирига кириш жойида ўтирганида, Мамре эманзори ёнида унга Раббий зоҳир бўлди. \v 2 Иброҳим нигоҳини кўтариб, бир қараганда, мана, қаршисида уч киши турар эди. Иброҳим уларни кўрган заҳоти чодирга кириш жойидан туриб, уларни кутиб олгани югуриб чиқиб, ергача таъзим қилди.