uz_gen_ulb/09/08.txt

1 line
595 B
Plaintext

\v 8 Худо яна Нуҳ билан унинг ўғилларига деди: \v 9 “Мана, Мен сизлар билан ва сизлардан кейинги авлодларингиз билан аҳд тузаман. \v 10 Сизлар билан бирга бўлган ҳар бир тирик жонзод билан ҳам, қушлар, жониворлар, ернинг ҳамма ёввойи ҳайвонлари билан ҳам, кемадан чиққанларнинг ҳар бири, ернинг ҳар бир ҳайвони билан ҳам аҳд тузаман.