uz_gen_ulb/02/18.txt

1 line
812 B
Plaintext

\v 18 Кейин Раббий Худо: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб ёрдамчи яратаман”,- деди. \v 19 Раббий Худо тупроқдан барча даладаги ҳайвонларни, барча осмондаги қушларни ясаб, одам уларга қандай ном беришини кўриш учун унинг олдига олиб келди. Одам ҳар бир тирик жонни қандай атаса, унинг номи шундай бўлди. \v 20 Одам барча чорваларга, барча осмондаги қушларга ва барча даладаги ҳайвонларга ном берди, лекин одамга муносиб ёрдамчи топилмади.