\v 9 Эсов: “Эй, укам, менинг мулким мўл-кўл. Сеники ўзингга буюрсин”,- деди. \v 10 Ёқуб эса деди: “Йўқ, агар мен нигоҳингизда илтифот топган бўлсам, менинг қўлимдан инъомимни қабул этинг, чунки мен сизнинг юзингизни Худонинг юзини кўргандек кўрдим ва сиз менга илтифотли бўлдингиз. \v 11 Илтимос, мен сизга олиб келган баракатни қабул қилинг, чунки Худо менга сахийлик қилди ва менинг ҳамма нарсам бор”. Ёқуб жуда ўтинди ва у олди.