\v 11 Мен сизлар билан шундай аҳд тузаман: Энди бошқа тошқин сувлари туфайли бор мавжудот қирилмайди, ерни барбод қилиш учун энди тошқин бўлмайди”. \v 12 Сўнгра Худо деди: “Мен сизлар билан ҳамда сизлар билан бирга бўлган ҳар бир тирик жон билан тузаётган, авлодлардан-авлодларга ўтадиган аҳднинг аломати шундай: \v 13 Мен булутларда камалак ўрнатаман ва у Менинг ер билан аҳдимнинг аломати бўлади.