\v 16 Шу тариқа, Қаън Раббийнинг ҳузуридан кетиб, Эденнинг шарқ томонидаги Нўд ерида жойлашди. \v 17 Қаън хотинини таниб-билди, у ҳомиладор бўлиб Энўхни туғди. Сўнг Қаън шаҳар қурди ва шаҳарнинг номини ўғлининг исми билан Энўх, деб атади.