\v 1 Раббий Худо яратган барча даладаги ҳайвонлар орасида илон энг айёри эди. Илон хотинга: “Ростдан ҳам Худо: «Боғдаги ҳеч бир дарахтдан еманглар», деб айтдими?”- деди. \v 2 Хотин эса илонга деди: “Боғдаги дарахтларнинг мевасидан ея оламиз-у, \v 3 Худо: «Сизлар ўлмаслигингиз учун фақат боғнинг ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар ҳам, унга тегманглар ҳам», деди”.