\v 1 Ёқуб ўрнидан туриб, шарқ ўғиллари юртига кетди. \v 2 Бир куни кўрдики, мана, далада қудуқ ва у ерда уч пода қўйлар ётар эди, чунки шу қудуқдан қўраларни суғорар эдилар. Қудуқнинг оғзида катта тош бор эди. \v 3 Ҳамма қўралар у ерда тўпланганида, тошни қудуқнинг оғзидан тушириб, қўйларни суғорар эдилар. Сўнгра тошни яна ўз жойига, қудуқнинг оғзига қўяр эдилар.