\v 9 Бош соқий тушини Юсуфга айтиб бериб деди: “Менинг тушимда олдимда узум токи бор эди. \v 10 Узум токининг учта шохи бор эди, у куртак ёйди ва гул очди, унда узум шингиллари ўсиб етилди. \v 11 Фиръавннинг пиёласи менинг қўлимда эди ва мен узумларни олиб уларни фиръавннинг пиёласига сиқиб пиёлани фиръавннинг қўлига узатдим”.